26-May, 2023-yil

Хусусий корхоналар сони қанчага ошди?

2023 йил 1 май ҳолатига кўра, рўйхатга олинган корхоналар сонини ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича солиштирганда, хусусий тадбиркорлик субъектлари масъулияти чекланган жамиятдан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.

Уларнинг кейинги йиллардаги ўсиш динамикасини қуйида кўришимиз мумкин:

2019 йилда – 85 486 та

2020 йилда – 93 070 та

2021 йилда – 100 115 та

2022 йилда – 97 364 та

2023 йилда – 102 828 та

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение