25-May, 2023-yil

Жарқўрғонда сотувчи аёлларнинг норозилиги юзасидан расмий муносабат

Жарқўрғонда сотувчи аёлларнинг норозилиги юзасидан расмий муносабат

Жорий йилнинг 20 май куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор давлат органлари ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ёритилди.

Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Жарқўрғон туманининг “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган туман деҳқон бозорига туташ пиёдалар йўлакчаси ҳамда бозор атрофидаги аҳоли истиқомат қилувчи кўчаларда бир гуруҳ фуқаролар қўлбола расталар тайёрлаб, ноқонуний тарзда савдо фаолияти билан шуғулланиб келишган. Пиёдалар ўтиш йўлаги ва аҳоли яшовчи йўлни тўсиб қўйиб, ноқонуний тарзда ёйма бозор ташкил этган ушбу фуқаролар туман ҳокимлиги ҳамда  туман давлат Солиқ инспекцияси ходимлари томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишларига қарамай қонунга хилоф равишда савдо фаолиятини давом эттиришган. 

Шунингдек, туман ҳокимлиги вакиллари ушбу фуқароларга “Аср” савдо мажмуасидан  деҳқон ва сотувчилар учун савдо расталалари, савдо ўринлари, сотувчиларни қор ва ёмғирдан сақловчи айвонлар, енгил конструкцияли савдо расталари қурилган,қолаверса, бозор томонидан белгиланган тартибда туман Дезинфекция станцияси, “Тоза ҳудуд” ДУК ва Ветеринария бўлимлари фаолият юритадиган, бозор ҳудудини назорат қилиш учун замонавий камералар билан жиҳозланган замонавий кўринишда бунёд этиган янги бозорда олти ой муддатда ижара ҳақи олинмасдан савдо қилишлари мумкинлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилган ва бундан тўғри хулоса қилган тадбиркорларимиз янги бозорда савдо қилишмоқда.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение