29-Dekabr, 2020-yil

Бизнес-омбудсманнинг ваколатлари кучайтирилди

29 декабрь куни Мурожаатнома давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан давлат органларининг мансабдор шахслари ҳанузгача тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқларини бузаётганлиги таъкидланди. Шу муносабат билан, Бизнес-омбудсманга мулк ҳуқуқларини бузган мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш ваколати берилди.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор имтиёзлар берилиши кўзда тутилмоқда. Янги йилдан бошлаб 105 лицензия ва рухсат берувчи хужжат турлари бекор қилинади, қолган турдаги рухсатномаларни олиш тартиби соддалаштирилади.

Туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 400 миллиард долларлик ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддати узайтирилди.

Шунингдек, оилавий тадбиркорликни молиявий томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида янги йилда 6 триллон сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиши, Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш дастурини кенгайтириш учун 100 миллион доллар ажратилиши кўзда тутилмоқда. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение