22-May, 2023-yil

Тошкент вилоятида тадбиркорларнинг норозилиги юзасидан расмий муносабат

Жорий йилнинг 20 май куни Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор томонидан Бюронинг Нурафшон шаҳар бўлими ходимлари суд ҳужжатига асосан ноқонуний қурилмани бузиш бўйича олиб борган ижро ҳаракатларидан норозилиги ҳақидаги хабарлар ёритилди.

Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Бюронинг Нурафшон шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг ижро варақаларига асосан қарздорлар Х.А., О.О., Ш.Р., Г.Ш. ҳамда Я.С.ларнинг зиммасига Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар “Тўйтепа” МФЙ Й.Охунбобоев кўчасидаги ер майдонларидаги ноқонуний қурилган қурилмалар (савдо дўконлари)ни ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини ўз ҳолига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.

 Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорлар ва дўконлардан фойдаланаётган фуқаролар бу ҳақида расмий равишда бир неча бор огоҳлантирилганликларига қарамасдан, ноқонуний қурилмаларни бартараф қилмаганликлари сабабли ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари 17.05.2023 йил соат 19:00 га тайинланган ҳамда тегишли органлар, ташкилотлар ва тарафларга расмий равишда талабномалар берилган.

 Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида кўрсатилган манзилга борилганда ижро ҳужжатида тараф бўлмаган шахслар, яъни Ф.Қ., Т.Р. ва З.А.лар ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилиб, қурилмани бузиш учун келтирилган махсус техникани ёқиб юборишлари ва бузиладиган бинони остига ўзларини ташлашларини билдиришган.

 Сўнгра қарздорлар Х.А., Ш.Р.лар ва ижро ҳужжати бўйича тараф бўлмаган шахслар Ф.Қ., Т.Р., З.А.ларнинг 10 кунлик муддат ичида ушбу ноқонуний қурилган қурилма (савдо дўкон)ларини ўзлари ихтиёрий равишда бузишларига имконият беришни сўраган.

 Шу сабабли, ижро иши бўйича ушбу шахсларга 10 кунлик муддат берилгани маълум қилинади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение