19-May, 2023-yil

Тадбиркорнинг ҳуқуқи тикланди

Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “Омад” МЧЖ (номи ўзгартирилган) дебитор қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилган.

Аниқланишича, 2020 йил 1 декабрда “Омад” МЧЖ ва вилоят инжиниринг компанияси ўртасида лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзоланган.

Шартнома шартлари МЧЖ томонидан бажарилган бўлса-да, вилоят инжиниринг компанияси 675 млн сўм маблағ тўлаб бермаган.

Кейинчалик, инжиниринг компанияси МЧЖга 30 млн сўм тўловни амалга ошириб, қарздорлик қисман бартараф қилинган.

Бизнес-омбудсман томонидан МЧЖ манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди.

Гарчи иш ҳужжатларида инжиниринг компаниясининг МЧЖ олдида 645 млн сўм қарздорлигини рад этиб бўлмайдиган далиллар мавжуд бўлса-да, суд томонидан Инжиниринг компаниядан МЧЖга 172 млн сўм қарздорликни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Мазкур суд қарори юзасидан апелляция шикояти берилди.

Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, МЧЖ фойдасига 645 млн сўм қарздорликни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение