Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи
тадбиркор меҳмонхона фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш учун зарур маблағ
ажратилмаётганидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.
Аниқланишича, «Санжарбек озиқ-овқат маркази»
МЧЖ раҳбари Сўх туманида 52 ўринли меҳмонхона қуриб битказган. Жиҳозлашга
келганда маблағи тугаб қолган. Ҳукумат комиссияси томонидан икки ҳафта муддатда
Сўх туманидаги МЧЖга Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан
меҳмонхона фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш учун зарур маблағларни ажратиш тўғрисида
кўрсатма берилган. Шунга қарамасдан, корхонага ажратилган маблағ ўтказилмасдан
келинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш бўйича вакил ёрдамида Жамғарма томонидан меҳмонхона таъминоти учун
маҳсулот етказиб берувчилар ҳисоб рақамларига умумий қиймати 600 миллион сўм
пул маблағи ўтказиб берилди.