13-May, 2023-yil

Тўлов ташкилотларини лицензиялаш тартиби тасдиқланди

Марказий банк қарори билан Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

лицензия олиш учун талаб ва шартлари;

тўлов ташкилотининг таъсисчилари, раҳбарлари ва устав фондига (устав капиталига) қўйиладиган талаблар;

ташкилий ва техник талаблар, шунингдек, хавфсизлик ва ишнинг узлуксизлигига қўйиладиган талаблар;

лицензия олиш учун тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати;

аризани кўриб чиқиш, лицензия бериш ёки рад этиш тартиби;

лицензияни қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тартиби.

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда норезидент юридик ва жисмоний шахслар тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари) бўлиши мумкин.

Халқаро молия институтлари, чет эл банклари ҳамда чет эл тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари ҳисобланмайдиган норезидент юридик шахслар ҳамда норезидент жисмоний шахсларнинг тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти устав фондидаги (устав капиталидаги) жами улуши эллик фоиздан ошмаслиги керак.

Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти ижро этувчи органларининг раҳбарлари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши лозим:

олий маълумотга эга бўлиши ва банк-молия соҳасида ёки ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида камида икки йиллик тажрибага эга бўлиши;

Низомда белгиланган ишчанлик обрўсига доир талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Лицензия Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чекланмаган муддатга берилади. Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи лицензия берилган вақтдан бошлаб вужудга келади.

Лицензия берилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида белгиланган миқдорида давлат божи ундирилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение