11-May, 2023-yil

Тадбиркорнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлиги Қонун билан кафолатланади

Сўнгги йилларда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратиш, шунингдек, уларни тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш каби ҳолатлардан ҳимоя қилиш борасида кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ҳамда мулк ҳуқуқи дахлсизлигини ҳимоя қилишни кучайтириш ана шундай долзарб вазифаларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Ана шу мақсадда Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунни (ЎРҚ–841-сон, 10.05.2023 й) имзолади.

Мазкур Қонун тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағларининг дахлсизлигини таъминлаш ҳамда давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларининг мансабдор шахслари жавобгарлигини оширишга хизмат қилади.

Эндиликда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган янги 2419-моддага кўра, Тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-тарож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

Шунингдек, Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган 19212-моддага кўра, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение