10-May, 2023-yil

Қорақалпоғистонда ўтказилган семинарда тадбиркорликка оид янги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбирокрлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг ходимларига семинар ўтказилди.

Семинарда қўмитанинг (шаҳар) туманлар бўлимларининг 40 дан ортиқ ходимлари иштирок этди. Семинарда тадбиркорликка оид янги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди, шунингдек, улар томонидан тадбиркорликка оид билдирилган таклиф ва муаммолари тингланди.

Семинар якунида тадбиркорлик соҳасида маъмурий-бошқарув юкини камайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш белгилаб олинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение