5-May, 2023-yil

Бизнес-омбудсман институти таъсис этилганига 6 йил бўлди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги 5037-сонли Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти таъсис этилди.

 Бундан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлар ҳимоясини кучайтириш, фаолиятларига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш, хусусий мулк дахлсизлигини мустаҳкамлаш ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение