5-May, 2023-yil

Президент қарори: тадбиркорларга қўшимча шароитлар яратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Республиканинг туризм салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, биринчи навбатда транспорт-логистика ва туризм инфратузилмасидаги муаммоларни тезкор ҳал этиш, шунингдек, мавжуд ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳисобига туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида:

2023 йил 1 майдан 2024 йил 1 июлга қадар тажриба тариқасида туроператор хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига улар томонидан 5 нафар ва ундан ортиқ норезидентларга хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи турпакетлар (жойлаштириш, автомобиль ёки темир йўл транспорти, экскурсия ва овқатланиш бўйича хизматлар қамраб олинган) бўйича чет эллик ҳамкорларига тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоиз миқдоридаги маблағлар республика бюджетидан субсидия сифатида қайтарилади.

2026 йил 1 майга қадар маҳаллий туроператорлар, туризм соҳасида жойлаштириш хизматларини кўрсатувчи ёки автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятида йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчи билан бирга ўн ва ўндан ортиқ ўриндиққа эга бўлган ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган транспорт воситаларини (ТИФ ТН кодлари 8702 10, 8702 40, 8702 90) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғини фоизлар ҳисобланмаган ва уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 12 ой муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

2023 йил Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратилаётган маблағлар ҳисобидан йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари саккиз ва ундан ортиқ ўриндиққа эга бўлган транспорт воситаларини харид қилиш учун 300 миллион сўмгача миқдордаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение