2-May, 2023-yil

Инсофсиз ижрочилар ягона реестридан тадбиркорлик субъекти қанча муддатда чиқарилиши мумкин?

«Мен қурилиш соҳасида фаолият олиб бораман. Икки йил аввал маълум сабабларга кўра давлат харидлари бўйича шартнома ижроси юзасидан Инсофсиз ижрочилар ягона реестрига кириб қолдим.

Тадбиркорлик субъекти бу реестрдан қанча муддатда чиқарилиши ва яна давлат харидлари бўйича буюртмаларда иштирок этиши мумкин?»

 

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига кўра Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри ваколатли орган томонидан шакллантириладиган рўйхатдан иборат бўлиб, унга қуйидаги маълумотлар киритилади:

харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича белгиланган шартлар асосида давлат буюртмачиси билан шартнома тузишни ва давлат харидларини амалга оширишни рад этган ёки бошқача усулда бўйин товлаган харид қилиш тартиб-таомиллари ғолиблари тўғрисидаги;

мажбуриятларни бажармаганликда ёхуд тегишли тарзда бажармаганликда белгиланган тартибда айбдор деб топилган ижрочилар ҳақидаги, бундан мажбуриятлар бартараф этиб бўлмайдиган кучлар оқибатида бажарилмаган ёки тегишли тарзда бажарилмаган ҳоллар мустасно;

давлат харидлари жараёнида ёлғон ёки сохта ҳужжатларни тақдим этган, айни битта лотда иштирок этган аффилланган шахслар ёки манфаатлар тўқнашуви тўғрисида маълумотларни очиб бермаган иштирокчилар тўғрисидаги;

суднинг қарорига кўра фирибгарлик, сохталаштириш ва коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган ижрочилар тўғрисидаги.

Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган ижрочининг икки йил давомида давлат харидларида иштирок этиши мумкин эмас, бу муддат тугаганидан кейин ижрочи Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестридан чиқарилган ҳисобланади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение