27-Aprel, 2023-yil

Тадбиркор фойдасига 205 млн сўмлик қарз ундирилди

Cурхондарё вилояти, Термиз туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Ангор Шохсанам” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Термиз тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси билан тузилган шартномага асосан “шебен” ва “қурилиш қуми” маҳсулотларини етказиб берган.

Лекин Термиз тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан сотиб олинган маҳсулотлар юзасидан жами 25,8 млн сўмлик қарздорликни тўлаб бериш рад қилинган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан “Ангор Шохсанам” МЧЖ манфаатида Шеробод туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди.

Натижада Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, тадбиркор фойдасига Термиз тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобидан 25,8 млн сўмлик қарз ундирилди.

Бундан ташқари, Сурхондарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси “Ангор Шохсанам” МЧЖ билан имзоланган шартномага кўра, қурилиш маҳсулотларини сотиб олган.

Бироқ Сурхондарё кўприклардан фойдаланиш УК томонидан сотиб олинган маҳсулотлар юзасидан жами 180 млн сўмлик қарздорликни тўлаш рад қилинган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан “Ангор Шохсанам” МЧЖ манфаатида Шеробод туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди.

Натижада Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарорига кўра, тадбиркор фойдасига Сурхондарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобидан 180 млн сўмлик қарз ундирилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение