Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари Сирдарё туманида фаолият кўрсатувчи «EUROASIA GAZ BETON» МЧЖ фаолияти билан танишдилар ва корхона фаолияти давомида дуч келаётган муаммоларни ўргандилар.
4,3 гектар майдонни эгаллаган йирик ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳа қиймати 21,2 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан ташаббускор маблағи 3,1 млн АҚШ доллари, 18,1 млн АҚШ доллари эса хорижий инвестиция эвазига Нидерландия давлатидан келтирилган замонавий технологиялар билан барпо этилган.
“EURASIA GAZ BETON” МЧЖ корхонаси ҳозирги кунда газоблок ишлаб чиқариш соҳасида истиқболли лойиҳалардан бири ҳисобланади. Ҳозирда корхонада йилига 450 минг куб газобетон ишлаб чиқарилади.
2023 йилда корхона томонидан ишлаб
чиқарилган 6 млн доллар хажмдаги газоблок маҳсулотлари МДҲ давлатларига экспорт
қилиниши кутилмоқда.
Ҳозирда корхонада 100 нафар ишчи ўрни
яратилган, 2023 йилда корхона ҳисобидан бюджетга 32 млрд сўм солиқ ва бошқа
йиғимлар тушиши кутилмоқда.