24-Aprel, 2023-yil

Тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди

ROODELL RECOVERY” МЧЖ раҳбари томонидан жамиятнинг банкка қилган мурожаатига жавоб берилмаганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати кўриб чиқилганида, жамият мурожаати банк мансабдор шахслари томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган тартибда натижаси бўйича хабар қилинмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан банк мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди.

Шунингдек, “INFINITI INVEST STROY” МЧЖ раҳбари амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 740 млн сўм миқдоридаги тўловлар ОТМнинг Нукус филиали томонидан амалга оширилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилди.

Ушбу тўловларни филиалдан жамият фойдасига ундириш бўйича иқтисодий судга киритилган ариза натижасида мазкур ҳолатлар бўйича бевосита Бизнес-омбудсман ходимлари судда иштирок этиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан филиалдан жамият фойдасига 740 млн сўм тўлов ундирилиши белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение