Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Бизнес-омбудсман томонидан Тошлоқ туманида фаолият олиб бораётган
“Gaz Metan” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбарининг мурожаати ўрганилди.
Аниқланишича, billing.hududgaz.uz дастурий таъминотида
жамият истеъмол қилган табиий газ ҳажми 57,3 минг куб метрни ташкил қилган.
Бироқ жамиятда ўрнатилган “Автопилот-Про” русумли газ ҳисоблагичи хотирасидан
олинган маълумотларга кўра, истеъмол ҳажми 43,3 минг куб метр эканлиги
аниқланган.
Бизнес-омбудсман девони томонидан
ўтказилган ўрганиш якунига кўра, жамиятнинг газ ҳисоблагич алоқа модем тизими
ошиқча газ ҳисоблаганлиги аниқланиб, қайта ҳисоб-китоб қилинди ва ошиқча
ҳисобланган 14,0 минг куб метр газ ҳажми жамият ҳисобидан чиқарилди.