20-Aprel, 2023-yil

Мансабдор шахс маъмурий жаримага тортилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари томонидан “Малика” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбарининг солиқ идора ходимлари томонидан жамиятга ўтказилган сайёр солиқ текшируви ўтказилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Кармана туман давлат солиқ инспекцияси мансабдор шахслари томонидан 2022 йил ноябрь ойида жамиятда сайёр солиқ текширувини ўтказилган ҳамда мазкур текширув ўтказиш жараёнида текшириш ўтказишнинг белгиланган тартиблари бузилганлиги аниқланган.

Мазкур мурожаатни кўриб чиқиш давомида Кармана туман давлат солиқ инспекцияси ходимига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Кармана туман судига юборилган ҳамда суднинг қарорига асосан солиқ идораси мансабдор шахси маъмурий жаримага тортилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение