20-Aprel, 2023-yil

Тадбиркорга бажарган ишлари учун тўлов ундириб берилди

Cурхондарё вилояти Ангор туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Асадуллоҳ-Ангор” МЧЖ (номи ўзгартирилган) туман ободонлаштириш бошқармасининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, корхона туман ободонлаштириш бошқармасининг буюртмасига асосан “Обод қишлоқ” дастури доирасида тумандаги “Баҳор” ва “Зартепа” маҳаллаларида 405 млн сўмлик пиёдалар йўлакчаси ва “Абдураҳмон АУФ ота” қабристонида 383 млн сўмлик таъмирлаш ишларини амалга оширган.

Шартнома бўйича дастлаб 41 млн сўм «аванс» сифатида тўлаб берилган. Лекин туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар юзасидан жами 747 млн сўмлик қарздорликни тўлаб бериш рад этилган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан “Асадуллоҳ-Ангор” МЧЖ манфаатида Шеробод туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди.

Натижада Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан, тадбиркор фойдасига Ангор тумани ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 747 млн сўмлик қарз ундирилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение