13-Noyabr, 2020-yil

Бизнес-омбудсманлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

2020 йилнинг 12 ноябрь куни Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги Бизнес-омбудсманларнинг иккинчи учрашуви ташкил этилди. Мазкур тадбир онлайн тарзда ўтказилиб, унда Ўзбекистон, Украина, Қирғизстон, Грузия, Россия, Қозоғистон, Польша ва Албания давлатларининг Бизнес-омбудсманлари ҳамда ИҲТТ ва ЕТТБ вакиллари иштирок этди.


Тадбир доирасида Ўзбекистон Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж. Урунов нутқ сўзлаб, иштирокчиларни тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ўзбек тажрибаси билан танишдирди.


Ҳусусан, иштирокчилар Бизнес-омбудсманнинг фаолияти ва институционал тузилиши, шунингдек у томонидан тадбиркорларга пандемия даврида қандай амалий ёрдам кўрсатилганлиги билан танишдилар.

Ушбу тадбир олдинроқ, яъни 2019 йилнинг ноябрь ойида “Шарқий Европа ва Марказий Осиёда барқарор бизнес учун қулай муҳит яратиш” мавзусидаги халқаро конференция Тбилиси шаҳрида ташкил этилиб, унинг доирасида худуддаги барча Бизнес-омбудсманлар иштирок этган. 


Ушбу учрашув худудда Бизнес-омбудсман институтининг турли ҳиллари мавжудлигига ёрқин мисол бўлди. Ҳусусан, Украина ва Қирғизистондаги Бизнес-омбудсман институтлари халқаро ҳамкорлар ёрдамида ташкил этилиб, Грузия, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ушбу ташкилот давлат томонидан ташкил этилган.

Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж. Урунов ушбу тадбирлар иштирокчи мамлакатлар тадбиркорлик соҳасидаги вакилларининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолиятини олиб боришда уларни салбий оқибатлардан тезкор ҳимоя қилишга ҳисса қўшишига ишонч билдирди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение