Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармонига асосан тадбиркорлик
субъектлари фаолиятидаги барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш
ягона тизими орқали Бизнес-омбудсман билан келишилиб, уларни ўтказилишининг
қонунийлиги доимий тарзда назорат қилиб борилмоқда.
Зангиота тумани солиқ инспекцияси
ходимлари томонидан фуқаронинг мурожаатига асосан “Туркистон Юлдузи” МЧЖга
қарашли автомобилларга метан-газ тўлдириш шаҳобчасида Бизнес-омбудсман билан
келишиб ўтказилган қисқа муддатли солиқ текшируви натижалари мониторинг
қилинганда назорат органи ходимлари томонидан текширувларнинг белгиланган
тартибини бузиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, солиқ идораси ходимлари
томонидан ўзларининг текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи хизмат гувоҳномалари
билан тадбиркорлик субъекти вакили таништирилмаган, текширув билан боғлиқ
ҳужжатлар тегишли тартибда тақдим этилмаган ва текширув натижасида тузилган
далолатноманинг бир нусхаси тадбиркорга тақдим этилмаган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан
Бизнес-омбудсман девони ходими томонидан беш нафар солиқ ходимларига амалдаги
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2412 моддасида назарда
тутилган қоидабузарлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар
расмийлаштирилиб, судга оширилди.
Натижада, Зангиота туман маъмурий
суди томонидан “Туркистон Юлдузи” МЧЖ фаолиятида текширув ўтказган 5 нафар
солиқ ходимлари тадбиркорлик субъекти фаолиятида текшириш тартибини бузишда айбли
деб топилди.