19-Aprel, 2023-yil

Нобуд қилинган экинлар учун етказилган зарар компенсация қилинадиган бўлди


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари томонидан Навоий вилоятида фолият олиб борувчи "Зебинисо ҳаёт" ФХ раҳбарининг “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Капитал қурилиш дирекциясидан етказилган зарарни ундириб берилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, 2021 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Капитал қурилиш дирекцияси томонидан Навоий-Бухоро участкасида электрлаштирилган икки юқори тезликдаги темир йўлининг қурилиши жараёнида Қизилтепа туман “Меҳнат Роҳат массиви” ҳудудидаги “Зебинисо ҳаёти” ФХга тегишли ер майдонига экилган пахта қишлоқ хўжалиги экинлари нобуд қилинган ҳамда фермер хўжалигига 58,5 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

Вакил томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Капитал қурилиш дирекциясидан 58,5 млн сўм етказилган зарар ундириш бўйича даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан корхона фойдасига белгиланган пул маблағи ундирилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение