18-Aprel, 2023-yil

Республикамиз бўйлаб тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда


Жойларда тадбиркорлар дуч келаётган муаммо ва камчиликларни ўрганиш ҳамда уларга тезкор ечим топиш, шунингдек, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Тадбиркор муаммосини тинглаб шиори остида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.


Шундай мулоқотлар доирасида куни кеча Сурхондарё, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманларида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.


Учрашувларда Вакил девонининг марказий девон масъуллари ва ҳудудларда фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда назорат қилувчи органлар ходимлари иштирок этди.


Мулоқот давомида тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилиб, тадбиркорлик фаолиятини қуллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик нормалари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение