17-Aprel, 2023-yil

Ер майдони тоифасидан норози фермернинг мурожаати қандай ҳал бўлди?

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи “MURG’AK” фермер хўжалиги Давлат кадастрлари палатасининг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан фермер хўжаликнинг ер майдонини қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ер майдони тоифасига ўтказилмаётганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Бухоро туман ҳокимининг 2015 йил 4 апрелдаги қарорига асосан Бухоро шаҳар Шейхонча МФЙ ҳудудида жойлашган товуқхона ҳамда унга туташ бўлган 2,1 Га ер майдони паррандачилик фаолияти юритиш учун ажратилган бўлиб, жамиятга 2022 йил учун жами 47,7 млн сўм солиқ ҳисобланган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан Давлат кадастрлари палатасининг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан “MURG’AK” фермер хўжалигининг ер майдонлари “Kuchmas mulk-3” электрон дастурига қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ерлар тоифасига ўзгартирилиб, солиқ органига тегишли маълумотлар юборилди.

Натижада қайта ҳисоб-китобга кўра “MURG’AK” фермер хўжалигининг 2,1 гектар ер майдони учун ортиқча ҳисобланган 47,1 млн сўм айириб ташланиб, 669 757 сўм миқдорида солиқ ҳисобланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение