13-Aprel, 2023-yil

Андижондаги фермер хўжалиги раҳбарининг мурожаати бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон туманида прокуратура ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлган фермер хўжалиги раҳбарининг мурожаати ёритилганди.

Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун-ҳужжатларидаги талабларга мувофиқлиги юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан кўриб чиқилди.

Аниқланишича ҳамда Андижон туманида фермер деҳқон ер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг маълумотларга асосан, тумандаги фермер хўжаликлари “Andijon Silk Co” МЧЖ билан  пилла ҳосили  шартнома қилишга туман прокуратурасига чақирилмаганлиги ва фермерлар мажбурланмаганлиги маълум бўлди.

“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, хўжалик шартномаларини тузишнинг эркинлиги,   тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги шартномавий муносабатларнинг асосий принципларидан ҳисобланади. Қонуннинг 12-моддасига асосан, агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича келишувга эришилган бўлса, хўжалик шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение