6-Aprel, 2023-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркор ортиқча 133 млн сўм солиқдан халос бўлди

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи “Равшан” (номи ўзгартирилган) хусусий корхонаси раҳбари ортиқча солиқ ҳисобланганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, туман ҳокимининг тегишли қарорига асосан хусусий корхонага 1,55 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдони ажратилган.

Мазкур майдон аҳоли яшаш ҳудуди ўртасида жойлашганлиги учун кадастр палатаси томонидан 2019 йилда электрон тизим – солиқ базасига бизнес объекти сифатида киритилган.

Шунга кўра ушбу ер майдонига бизнес объекти сифатида 2019 йил учун 24,3 млн сўм, 2020 йил учун 11,6 млн сўм, 2021 йил учун 40,3 млн сўм, 2022 йил учун 57,3 млн сўм, жами 133,5 млн сўм солиқ ҳисобланган.

Аслида ушбу ер майдони қишлоқ хўжалиги ери сифатида ажратилганлиги масаласида корхона раҳбари туман солиқ инспекцияси ва Кадастр палатаси туман филиалига бир неча маротаба мурожаат қилган. Шундан сўнг 2022 йил учун корхона ер солиғи 58 млн сўмдан 2 млн сўмга туширилган. Бироқ 2019-2020-2021 йиллар учун нотўғри ҳисобланган солиқларга ўзгартириш киритилмаган.

Тадбиркор Бизнес-омбудсманга ариза билан мурожаат қилганидан кейин корхона томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдони бўйича 2019-2022 йиллар учун қайта аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари топширилди. Натижада ортиқча ҳисобланган 133,5 млн сўм солиқ корхона зиммасидан бартараф этилиши таъминланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение