6-Aprel, 2023-yil

Ўзбекистон делегацияси Германияда хизмат сафарида бўлмоқда


Бизнес-омбудсман девони, Оммавий-ҳуқуқий тадқиқотлар маркази, Тошкент давлат юридик университети вакиллари таркибидаги делегация Германия Республикаси Шпайер шаҳрида ўқув стажировкасидан ўтмоқда.

Ўқув стажировкаси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида “Оммавий ҳуқуқнинг асосий курси: Ўзбекистон Республикасининг конституциявий ва маъмурий ҳуқуқи” мавзусида ўқув-услубий мажмуасини тайёрлашга қаратилган дастур доирасида ташкил этилди.

Стажировкадан асосий мақсад немис олимлари, экспертлар ҳамда юридик фанлар бўйича профессор ва тадқиқотчиларни жалб қилган ҳолда конституциявий ва маъмурий ҳуқуқи йўналишларида илғор тажрибани ўрганишдир.

Шунга кўра, ташриф давомида делегация вакилларининг юридик фанлар доктори Ян Сийко ва Людвигсбург шаҳридаги оммавий бошқарув ва молия олий мактаби профессори Геральд Зандер билан бир қатор учрашувлар режалаштирилган.

Учрашувлар доирасида ўқув-дарслигини тайёрлаш концепциясини муҳокама қилиш, ўқув адабиётларида замонавий методик усулларни қўллаш ва тадқиқот мавзусига оид материаллар билан танишиш кўзда тутилган.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение