Маиший техника маҳсулотлари улгуржи
савдоси билан шуғулланаман. Ўтган йили 2020-2022 йилдаги корхонамиз фаолиятида
солиқ органлари томонидан камерал солиқ текшируви ўтказилган эди. Яқинда яна
солиқ органлари яна шу даврдаги фаолиятимиз бўйича камерал текширув ўтказишини
айтмоқда. Бир фаолият даврини қайта-қайта текшириш мумкинми?
Назорат қилувчи органлар ва уларнинг таркибий
ҳамда ҳудудий бўлинмалари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида
текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сонли қарори билан тасдиқланган Низом билан
тартибга солинади.
Ушбу Низомнинг 28-бандида текширувни
ўтказаётган назорат қилувчи орган томонидан илгари текширилган фаолият даври,
предмети ва объекти бўйича қайта
текширув ўтказилмаслиги белгиланган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2412-моддаси
бўйича Тадбиркорлик
субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш
қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари
фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки)
ўтказиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.