4-Aprel, 2023-yil

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркор катта солиқ тўловидан озод қилинди

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи “Ботир” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари кадастр органлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, жамиятга тегишли бўлган ер майдони электрон “Кўчмас мулк-3” дастурида нотўғри кўрсатилиши оқибатида 43.978.153 сўм ортиқча солиқ ҳисобланган.

Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида жамиятга тегишли 2 га ер майдони тоифаси қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлар тоифасидан қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ерлар тоифасига ўзгартириб берилган.

Шунга кўра жамиятга 2022 йил бўйича жами 43.983.800 сўм солиқ ҳисобланган бўлса, Бизнес-омбудсман аралашуви билан ер тоифаси ўзгартириб берилганидан сўнг ушбу солиқ суммаси қайта ҳисобланиб, 5.647 сўмни ташкил этган.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение