Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги
техникалари билан таъминлашни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида қарори қабул қилинди.
Қарорга
кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари харидини давлат
томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги ягона тартиби 2023 йил 1 апрелдан жорий
қилинади:
Президент
қарорида назарда тутилган субсидиялар барча маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси
ишлаб чиқарувчи корхоналарга татбиқ этилади;
тегишли
рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги
техникалари ва агрегатлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари
2025 йил 1 январгача божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона
расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинади
ҳамда тадбиркорларга эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига
жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 270 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат
берилади;
ўзини ўзи
банд қилган шахслар ва ЯТТларга қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларини
лизингга беришга рухсат этилади.
2023-2024
йилларда қишлоқ хўжалиги техникаси харидини молиялаштириш учун жами 2,6
триллион сўм йўналтирилади. Шундан:
Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун
тижорат банкларига жойлаштирилган 100 млн доллардан 2022 йилда ўзлаштирилмасдан
қолган 670 миллиард сўм миқдоридаги маблағ техника хариди учун 10 фоиз ставкада
10 йилга кредит ажратиш учун;
800 миллиард
сўм (70 миллион доллар) — халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан
қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун лизинг ташкилотларига
жойлаштириш ҳисобига;
1,1 триллион
сўм (100 миллион доллар) — халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан
қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун тижорат банкларига жойлаштириш
ҳисобига.