24-Mart, 2023-yil

Қайси ҳудудларда кичик тадбиркорлик субъектлари сони кўпроқ?

2023 йил 1 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони жами 432 607 тага етган (фермер ва деҳқон хўжаликлари бундан мустасно). Шундан кичик тадбиркорлик субъектлари сони 429 031 тани ташкил этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.

Қуйидаги ҳудудларда кичик тадбиркорлик субъектлари сони юқори кўрсаткичга эга:

Тошкент шаҳри – 83 104 та

Самарқанд вилояти – 39 312 та

Тошкент вилояти – 38 146 та

Фарғона вилояти – 35 312 та

Қашқадарё вилояти – 32 896 та

Aндижон вилояти – 31 104 та

Иқтисодий фаолият турлари бўйича эса кичик тадбиркорлик субъектлари сони қуйидагича тақсимланган:

савдо соҳаси – 155 305 та

саноат соҳаси – 77 068 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳаси – 41 185 та

қурилиш соҳаси – 36 929 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳаси – 29 039 та

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение