24-Mart, 2023-yil

Президент Фармони: божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди

“Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–41-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди.

 Аҳолининг харид қобилиятини мустаҳкамлаш, асосий турдаги озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш, товарлар таъминотининг глобал занжирларини диверсификациялаш ҳамда инфляция даражасини жиловлаш мақсадида:

 2024 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди. Жумладан:

 гўшт ва гўштли озиқ-овқат маҳсулотлари;

сут-қатиқ маҳсулотлари;

мева-сабзавотлар;

буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;

крахмал;

тайёр ва консерваланган балиқ;

қаҳва ва чой маҳсулотлари;

соч учун воситалар;

болалар кийими ва бошқа товарлар.

Тўлиқ рўйхат билан Президент фармони орқали танишишингиз мумкин.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение