16-Mart, 2023-yil

Қандай маҳсулотларнинг кўчма савдоси тақиқланади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2021 йилдаги 485-сонли қарорида кўчма савдоси тақиқланган товарлар рўйхати белгилаб қўйилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

– техник жиҳатдан мураккаб маиший маҳсулотлар (маиший металл кесиш ва ёғочни қайта ишлаш дастгоҳлари, маиший электротехника ва асбоб-ускуналар, маиший радиоэлектрон ускуналар, маиший ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси, фото ва кино ускуналар, телефон аппаратлари ва факс машиналари, электр мусиқа асбоблари, электрон ўйинчоқлар, маиший газ ускуналари ва қурилмалари);

– тез бузиладиган товарлар (совиткич ва (ёки) музлаткич билан жиҳозланган ва тез бузиладиган товарлар совиткич ва (ёки) музлаткичларда сақланган ҳоллар бундан мустасно);

– енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар;

– болалар озиқ-овқат маҳсулотлари (қуруқ сут, кукунсимон бўтқа ёрмаси, озуқавий аралашмалар, мева ва сабзавот консервалари ва пюреси);

– ҳайвонлар, термик ишлов берилмаган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёлар, ветеринария дори воситалари, микроорганизмлар штамплари, озиқалар ва озуқабоп қўшимчалар;

– акциз солинадиган товарлар, шу жумладан, спиртли ичимликлар;

– ҳашаротлар ва зараркунандаларни заҳарлашда қўлланиладиган кимёвий моддалар ва заҳарлар;

– диний мазмундаги материаллар;

– қонунчилик ҳужжатлари билан кўчма савдо объектлари орқали сотилиши тақиқланган товарлар.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение