16-Mart, 2023-yil

Қашқадарёда тадбиркорлик субъектлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда вилоятда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари иштирокида сайёр қабул ташкил қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  27.07.2022 йилдаги ПФ-178-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2022 йилдаги ПҚ-374-сонли қарорлари мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабул давомида тадбиркорларнинг муаммолари тингланди. Шу билан  бирга, билдирилган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение