15-Mart, 2023-yil

Бизнес-омбудсман Сурхондарёда тадбиркорлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Касимов Термиз туманида фаолият кўрсатувчи “Голд агро фреш” МЧЖга қарашли 100 гектар майдонда барпо этилган иссиқхона фаолияти билан танишди. 

“Голд Агро Фреш” корхонаси сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш бўйича истиқболли лойиҳалардан биридир. Корхонанинг 35 миллион долларлик иссиқхонаси йилига 30 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш имкони мавжуд.

Ушбу иссиқхона мажмуасида 1,5 мингдан ортиқ ишчи-ходим томонидан йилига 10 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение