13-Mart, 2023-yil

Коррупцияга қарши курашишда барча бирдек масъул


Бугун, 13 март куни Бизнес-омбудсман девони вакили иштирокида Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасида тадбиркорлик субъектларида давлат экологик назоратини олиб бориш чоғида юзага келадиган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан семинар бўлиб ўтди.



Ушбу семинарда коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик ва уларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ички одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш масалалари ходимларга тушунтириб ўтилди.


Бошқарма масъуллари томонидан «Коррупцияга қарши курашишда барча бирдек масъул» мавзусида қилинган маъруза борасида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение