11-Mart, 2023-yil

Тошкент шаҳрида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Бектемир, Учтепа, Миробод ва Яккасарой туманларида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбиркорлар билан учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  27.07.2022 йилдаги ПФ-178-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2022 йилдаги ПҚ-374-сонли қарорлари мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида тадбиркорлик субъектларининг муаммолари тингланиб, билдирилган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение