Наманган шаҳрида фаолият юритувчи “Prom G”
МЧЖ (номи ўзгартирилган) Наманган шаҳар халқ таълими бўлими томонидан пудрат
шартномаси бўйича вужудга келган қарздорлик тўлаб берилмаётганлигидан норози
бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, масъулияти чекланган жамият
ва Давлатобод туман халқ таълими бўлими ўртасида тумандаги 82-сонли умумий
ўрта-таълим мактаби биносини жорий таъмирлаш юзасидан пудрат шартномаси
имзоланган ҳамда пудратчи ташкилот томонидан жами 152,4 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари
бажарилган.
Бироқ буюртмачи ташкилот пудратчи томонидан
бажарилган ишлар учун белгиланган маблағларни тўлаб бермаганлиги натижасида
тадбиркорга моддий зарар етказилган.
Давлатобод туман мактабгача таълим
бўлимидан қарздорликни ундириш бўйича “Prom G” МЧЖ раҳбари К.И.нинг мурожаати
ўрганиб чиқилиб, пудратчи ташкилот манфаатида тегишли судга даъво ариза
киритилди ҳамда тадбиркор фойдасига 152,4 млн сўм қарздорликни ундириш ҳақида
Наманган туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори қабул қилиниб,
тадбиркор манфаати ҳимоя қилинди.