10-Mart, 2023-yil

Тадбиркорлик соҳасидаги либерал ислоҳотлардан иқтисодий ўсиш сари

Ислоҳотлар самараси

 Юртимизда тадбиркорларнинг ўз фаолиятини ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга ошириши, бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги ислоҳотлар амалга оширилган:

2018 йил 1 сентябрдан тадбиркорларнинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ва тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган назорат тартибидаги текширувлар бекор қилинди;

тадбиркорлар фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиш тадбиркорлар томонидан қонунбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилишни назарда тутувчи “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилиши белгиланди;

2019 йил 1 апрелдан тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назорат Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширила бошланди;

Савдо-саноат палатаси назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали Бизнес-омбудсманнинг текширувларни мувофиқлаштириш соҳасидаги фаолиятини таъминлашда иштирок этиши йўлга қўйилди;

2022 йил 1 ноябрдан тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиниши, акс ҳолда ноқонуний ҳисобланиши белгиланди;

“Текширувларни рўйхатга олиш электрон китоби” жорий этилди;

2023 йил 1 январдан назорат қилувчи органларга “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестрига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение