9-Mart, 2023-yil

Хорижлик тадбиркорнинг муаммосига ечим топилди

Хорижий корхона таъсисчиси, Қирғизистон Республикаси фуқароси инвестиция визаси муддатини узайтириш масаласида ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Фарғона вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан хорижий корхона таъсисчиси, Қирғизистон Республикаси фуқаросининг 2020 йил январь ойидаги инвестиция визаси муддатини узайтириш масаласи ҳал этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.08.2018 йилдаги ПФ-5495-сонли Фармонининг 9-бандига кўра, инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 8500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик уч йиллик виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтириш ҳуқуқи берилган.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан Фарғона вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан хорижий корхона таъсисчиси, Қирғизистон Республикаси фуқаросининг инвестиция визаси муддати узайтириб берилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение