7-Mart, 2023-yil

Андижон вилоятида тадбиркорлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари томонидан Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тадбиркорлар билан семинар ҳамда сайёр қабул ўтказилди.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  27.07.2022 йилдаги ПФ-178-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2022 йилдаги ПҚ-374-сонли қарорлари мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, сайёр қабул давомида тадбиркорларнинг муаммолари тингланди ва билдирилган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение