4-Mart, 2023-yil

Қорақалпоғистон Республикасидаги 10 га яқин тадбиркорнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинди

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритувчи бир гуруҳ тадбиркорлар ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган қарздорлик учун жарима ундирилишидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 февралдаги ПҚ-43-сонли қарорига асосан, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларига нисбатан 2023 йил 1 апрелга қадар ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатилиши белгиланган.

Бизнес-омбудсман томонидан кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган қарздорлик учун жарималар қўлланилиши ва қўлланилган жарималар ундирилиши 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение