3-Mart, 2023-yil

Президент «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонунни имзолади

Давлатимиз раҳбари «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонунни (ЎРҚ–819, 27.02.2023 й.) имзолади.

Қонунга мувофиқ, техник жиҳатдан тартибга солиш – маҳсулотнинг хавфсизлигига, уни ишлаб чиқариш жараёнларига ва усулларига доир талабларни белгилаш, қўллаш ҳамда бажариш, шунингдек уларга риоя этилиши мувофиқлигини баҳолаш ва давлат назоратини амалга ошириш орқали текширишдир.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Техник регламентлар қуйидаги мақсадларда қабул қилинади:

- маҳсулот хавфсизлиги талабларини белгилаш орқали фуқароларнинг ҳаётини ёки соғлиғини муҳофаза қилиш;

- атроф-муҳитни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш;

- харидорларни (истеъмолчиларни) чалғитадиган ҳаракатларнинг олдини олиш;

- энергия жиҳатдан самарадорликни ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

- савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш;

- ички ва ташқи бозорларда маҳсулотнинг рақобатбардошлилигини ошириш.

Техник регламентларда белгиланган мувофиқликни мажбурий равишда тасдиқлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

- мувофиқликни декларация қилиш;

- мажбурий сертификатлаштириш.

Қонунга кўра, давлат назорати органлари ўртасида юқори хавф туғдирадиган маҳсулот ҳақида тезкор равишда ўзаро хабар бериш тизими яратилади ва фаолият кўрсатади.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга кириши белгилаб қўйилган.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение