23-Fevral, 2023-yil

Бизнес-омбудсман қандай ҳолатларда мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиши мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Бизнес-омбудсманига тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ўз вақтида ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 9 та моддаси бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилган. 


Булар:

  • Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида (43-модда);
  • Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш - тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида (200 2-модда);
  • Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш (241 1-модда);
  • Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш (241 2-модда);
  • Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш (241 3-модда);
  • Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш (241 4-модда);
  • Имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш (241 6-модда);
  • Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш (241 8-модда);
  • Тадбиркорлик субъектларидан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш (241 10-модда).


🛡Ҳурматли тадбиркорлар!

Агарда сизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларингиз давлат органлари томонидан бузилаётган бўлса Бизнес омбудсманга мурожаат қилинг!


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение