23-Fevral, 2023-yil

Яйловлардан оқилона фойдаланиш чоралари белгиланди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноати ривожлантириш қўмитаси Испания ва Португалиянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда халқаро молия институтларининг 7,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобидан 2023 йилда: 

🔹Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида йиллик қуввати 10 минг тонна бўлган майда шохли моллар учун витамин ва минераллар билан бойитилган омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил қилиш;

🔹Самарқанд вилоятида Қорақулчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти базасида Чорва ҳайвонлари генетик тадқиқоти лабораториясини ташкил этиш;

🔹Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасига аъзо қорақўлчилик-наслчилик хўжаликларида 500 минг бош майда шохли молларни рақамли идентификация қилиш чораларини кўриш белгиланди. 

➡️Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган тожик кавраги ўсимлигининг табиий популяцияси, такрор кўпайиши ва қайта тикланишини таъминлаш мақсадида жорий йилдан бошлаб 3 йил муддатга тожик каврагидан фойдаланишга мораторий жорий этилди. 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2023 йилдаги ПФ-24-сон Фармони

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение