23-Fevral, 2023-yil

Нотўғри ҳисобланган солиқ суммаси тадбиркорга қайтарилди

Наманган шаҳрида фаолият юритувчи “Trade” МЧЖ (номи ўзгартирилган) солиқ идораси мансабдорларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Наманган вилоят давлат солиқ бошқармасининг қарори билан Жамиятга нисбатан 97 миллион сўм миқдордаги солиқ ҳисобланган ва Жамиятнинг ҳисобрақамига инкассо топшириқномаси қўйилган. Кейинчалик солиқ бошқармасининг мазкур қарори суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилишига қарамасдан, қўйилган инкассо топшириқномаси қайтариб олинмаган ва Жамиятнинг ҳисоб рақамидан маблағлар ҳам ечиб олинган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан тадбиркорга ҳисобланган солиқ бекор қилинди ва ечиб олинган маблағлар Жамиятнинг ҳисоб рақамига қайтарилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение