14-Fevral, 2023-yil

Қўшма корхонага 749,2 миллион сўм қайтарилишида кўмаклашилди

Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи “Business” МЧЖ (номи ўзгартирилган) пул маблағлари қайтарилмасидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, 2018 йилда Жамиятга Сурхондарё вилоят ҳокими қарори билан 10 гектар ер майдони ажратилган. Кейинчалик, мазкур ер майдони бошқа тадбиркорлик субъектига ажратиб берилган.

Таъкидлаш лозимки, ер майдони “Business” МЧЖга қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш мақсадида 749,2 миллион сўм тўлаш шарти билан ажратилган. Аммо, ер майдони бошқа тадбиркорлик субъектига ажратилганлигидан сўнг, маблағлар қайтарилиб берилмаган.

Тадбиркор бир неча маротаба турли давлат ташкилотларига мурожаат қилиб, ўз маблағини қайтарилишига уринган бўлсада, натижа бўлмаган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан Жамиятга 749,2 миллион сўм маблағи қайтариб берилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение