10-Fevral, 2023-yil

Мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё импортида божхона божи вақтинчалик қўлланилмайди

2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январга қадар:

 

- тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр кўрсаткичи 100 квадрат метрдан 250 квадрат метрга оширилади;

- йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 9 баробаридан кўп бўлмаган қисми Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

- қуйидаги иловага мувофиқ мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги ПҚ-5155-сон қарорига 2-иловада назарда тутилган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкалари қўлланилиши 2024 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение