8-Fevral, 2023-yil

Тадбиркорлар гуруҳига фаолиятни юритиш учун асбоб-ускуналар ажратилди

Сирдарёда фаолият юритуви бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари субсидия олишда  амалий кўмак сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилдилар.

Хусусан, тадбиркорлик субъектлари пайвандчилик, қандолатчилик, тикувчилик, сартарошхона фаолиятларини ривожлантириш учун асбоб ускуналарни харид қилиш учун субсидия олишда қийинчиликларга дуч келганлар.

Қонунчиликка мувофиқ, Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун — 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорларга фаолиятига зарур бўлган ускуналар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан ажратиб берилиши таъминланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение