“Fast service” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Бизнес-омбудсманга
экспорт ҳисобига ҚҚС бўйича юзага келган салбий фарқ белгиланган тартибда
жамият ҳисоб-рақамига қайтариб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат
йўллади.
Аниқланишича, жамиятнинг аризаси Давлат солиқ
қўмитаси томонидан кўриб чиқилиб, 300 миллион
сўм ҚҚСнинг салбий фарқ суммаси қоплаб
берилиши юзасидан хулоса Молия вазирлигига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
489-сонли қарор билан “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби
тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.
Мазкур низомнинг 31-бандида Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги Ғазначилиги ДСҚ ахборот тизими орқали солиқ органларининг
хулосасини олгандан сўнг Давлат бюджети маблағлари доирасида бир кунда автоматик тарзда солиқ
суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказилиши белгилаб ўтилган
бўлсада, мабағ қайтарилмаслиги тадбиркор фаолиятида бир қатор қийинчиликлар
туғдирган.
Бизнес-омбудсман томонидан кўрилган амалий чоралар
натижасида тадбиркор ҳисоб рақамига 330 миллион сўм қайтарилишига эришилди.