2-Fevral, 2023-yil

Тадбиркорнинг мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишга кўмаклашилди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Company” МЧЖ (номи ўзгартирилган) мулкни давлат рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Жамият онлайн аукционда  ғолиб деб топилди ва бино иншоотни харид қилди. Аммо, Жамиятнинг мазкур объектга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишда муаммолар вужудга келган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандида кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асослар келтирилган. Шу билан бирга, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Жамиятнинг мулкка нисбатан ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказиб берилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение